Эстония Латвия билан чегарадаги назоратни кучайтирди
Эстония полиция ва чегарани қўриқлаш департаменти ноқонуний муҳожирлар оқимига доир таҳдидни ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг Латвия билан чегарасидаги назоратни кучайтирди.
Эстониядаги “ERR” нашрининг ёзишича, чегара бўлинмаси полицияси вакили Иво Утсар Латвияда вужудга келган вазиятнинг таҳлилидан кейин шундай қарорга келинганини айтган. Эстония ҳукумати эстон-латвия чегарасига қўшимча бўлинмаларни жўнатган.