Эссе – ёзма юридик нутқни шакллантириш усули сифатида
Умида Рамазоновна ПЎЛАТОВА доценти в.б. Тошкент давлат юридик университети Тошкент, Ўзбекистон pulatovau@mail.ru
Аннотация
Ушбу мақолада ёзма нутқ, унинг хусусиятлари, шунингдек, эссе ёзиш орқали талабаларнинг ёзув кўникмаларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинади. Мақолада талабаларни ёзма фикрлаш, мулоҳаза юритиш ва умумлаштиришга ундайдиган ҳамда бадиий асарлар асосида ишлаб чиқилган топшириқларга мисоллар келтирилган, шунингдек, уларни тузишда эятибор бериш керак бўлган жиҳатлар ёритилган.
Таянч сўзлар: ҳуқуқшунослик, матн, эссе, юристнинг ёзма нутқи, ёзиш малакасини ривожлантириш, бадиий асарлар.