Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ESN – ўқитувчиларнинг инглиз тили кўникмаларини ривожлантиради
16:58 / 2020-01-04

Ўзбекистондаги умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ESN (English Speaking Nation) лойиҳасини ишга туширмоқда.


Ўзбекистондаги умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ESN (English Speaking Nation) лойиҳасини ишга туширмоқда.

ХТВ қошидаги Инновация, технологиялар ва стратегия маркази (ITSM) лойиҳани амалга оширувчи ташкилот сифатида тайинланди. Лойиҳа Aмерика Кенгашлари (American Councils), RTI (Research Triangle Institute) ва USAID (AҚШ халқаро тараққиёт агентлиги) билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Лойиҳа умумтаълим мактаблари инглиз тили ўқитувчиларининг инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш, инглиз тили билими ва кўникмаларини такомиллаштириш, “ўқувчиларга йўналтирилган” (learner-centred) педагогик маҳоратини ошириш, тренер ва менторларнинг салоҳиятини оширишга кўмаклашади. Шунингдек, узлуксиз касбий ривожланишни рағбатлантириш, инглиз тилини ўқитиш стандартлари ва ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш,) ўқув материаллари тузувчи муаллифларнинг салоҳиятини ошириш, билимни баҳолаш бўйича мутахассислар тизимини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Уч йиллик лойиҳа натижасида 33 минг инглиз тили ўқитувчиси тўғридан-тўғри ва бевосита ўқув машғулотлари ҳамда касбий ривожланиш фаолиятига жалб қилинади. Натижада 6 миллион мактаб ўқувчиларининг инглиз тилидаги билимлари яхшиланади. Шунингдек, Ўзбекистон умумтаълим мактабларининг инглиз тили ўқитувчилари ҳақида жамиятнинг ижобий тасаввури кучаяди ва ўқитишнинг самарали экотизими ривожланади.

English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN: STT) – Инглиз тилида сўзлашадиган миллат: Умумтаълим мактаб ўқитувчилари малакасини ошириш – бу Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими (Public Affairs Section) ўртасида амалга ошириладиган ҳамкорлик лойиҳаси. Бу дастур Халқаро Таълим бўйича Америка Кенгашлари (American Councils) ёрдамида амалга оширилиб, Ўзбекистондаги инглиз тили ўқитувчи-тренерларига ва умумтаълим мактаб инглиз тили ўқитувчиларига касбий ривожланиш учун кенг имконият яратишга қаратилган.

ESN: STT ўқувчиларнинг инглиз тилидаги билим ва маҳоратини ошириш учун, шунингдек уларнинг тил ўрганишдаги кўникмаларини яхшилаш мақсадида 15 мингдан ортиқ умумтаълим мактаб ўқитувчилари ва мингдан ортиқ ўқитувчи-тренерлар малакасини оширади.

Ушбу уч йиллик дастур:

• умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш;

• умумтаълим мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш;

• умумтаълим мактаб таълим тизими ўқитувчиларининг жамиятдаги ижобий ўрнини янада мустаҳкамлаш;

• инглиз тилини ўқитишни юқори даражага олиб чиқишда таълим ва тарбияни қўллаб-қувватловчи экотизимни ишлаб чиқиш каби мақсадларни кўзлаган.

Дастур тренерларни тайёрлаш ва умумтаълим мактаб инглиз тили ўқитувчилари учун малака оширишнинг каскад модели (қисқа муддат ичида кўп сонли мутахассисларни тайёрлаш), таълим берувчилар орасида ўзаро касбдошлик кўмагини шакллантиришга қаратилган тренерлик дастурларини ўз ичига олади.

Дастур қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

Биринчи босқич: TESOL Халқаро Ташкилоти ва Джорж Мейсон университети (GMU) томонидан олиб бориладиган интенсив ўқув дастурида қатнашиш учун ҳар бири 40-45 нафар умумтаълим мактаб инглиз тили ўқитувчиларидан иборат икки гуруҳ танлаб олинади. Ушбу гуруҳ қатнашчилари қуйидаги курсларда қатнашади ва Асосий тренер мақомига эга бўлади:

• TESOLнинг 140 соатлик, шу жумладан умумтаълим мактабларида 20 соатлик мажбурий амалиёт ўташни ўз ичига олган асосий сертификат дастури;

• TESOL ва GMU томонидан ўтказиладиган икки ҳафталик тренерлар тайёрлаш курси

Иккинчи босқич: Асосий тренерлар 500 нафар ҳудудий менторларни тайёрлайди.

Учинчи босқич: Ҳудудий менторлар лойиҳа давомида йилига 10 нафар ўқитувчини тренингдан ўтказади ва уларга менторлик қилади. Шу тарзда, учинчи йилнинг охирига қадар 15 000 та умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг инглиз тили кўникмалари ва ўқитиш маҳорати оширилади.

Дастурнинг уч босқичи давомида энг яхши 300 ҳудудий менторлар ESN:STTнинг маҳоратли тренерлари томонидан ўқитилади ва TESOL сертификатини олиш имкониятига эга бўлади. Асосий тренерлар ва ҳудудий менторлар 2022 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Минтақавий TESOL Конференциясида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.