Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эски бозор”даги ёнғин электр симларининг туташувидан келиб чиққанлиги маълум бўлди
15:14 / 2021-02-08

Куни кеча, кечки пайт Гулистон шаҳридаги “Эски бозор” ҳудудида ёнғин содир бўлган.

Сирдарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 7 февраль куни кеч соат 17:55 да вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси диспетчерлик хизматига ёнғин тўғрисида хабар келиб тушган.

Ёнғин оқибатида Гулистон шаҳар “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини Алишер Навоий номли кўчада жойлашган қассобхона ичидаги 1 дона музлатгич ва савдо столи 12 квадрат метр майдони аланганинг “қурбони” бўлган.  

Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи шу вақтниннг ўзида, соат 18:00 да етиб бориб, ёнғин соат 18:05 да батамом ўчирилган.

Тилсиз ёвдан қассобхонанинг 15 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.  

Воқеа жойига вилоят ФВБ маъсул навбатчилари, тезкор бошқарув хизмати навбатчи сменаси ва Гулистон шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор А.Газиходжаев етиб борган.  

Ўт ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 4 километрни ташкил этади.

Мутахассислар “Эски бозор” ҳудудидаги қассобхонада бўлган ёнғин – электр симларининг қисқа туташуви натижасида келиб чиққанлигини маълум қилган.  

 

А.Қаюмов, ЎзА