French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эшқобил Шукур таваллудининг 60 йиллиги Сурхон воҳасида кенг нишонланмоқда
17:01 / 2022-08-04

«Юракни ўрганиш», «Сочлари сумбул-сумбул», «Тунги гуллар», «Яшил қушлар», «Ҳамал айвони», «Кўҳна боғ ривоятлари», «Кўз юмиб кўрганларим», «Бобосўз изидан», «Аср афсоналари» сингари китоблари билан ўзбек китобхонлари орасида маълум ва машҳур шоир ва носир, катта муҳаррир, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Эшқобил Шукур таваллудининг 60 йиллиги Сурхондарё вилоятида кенг миқёсда дўстлари, ижодкорлар, воҳа зиёлилари даврасида нишонланаётир.

Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида Эшқобил Шукур билан ташкил этилган адабий кеча йиғилганларнинг узоқ кутилган учрашуви, диллашуви бўлди, десак муболаға бўлмас. 

Э.Шукурнинг ижодига халқ достонлари, эртак, афсоналари, қадим ривоятларининг руҳи сингиб кетган. Шоир халқ оғзаки ижодидаги тимсолларни ўз шеъриятида ўзига хос талқин қилади. 

–Мана, бир неча йилки устоз Эшқобил Шукур ижодига оид илмий иш олиб бораман, - дейди ёш тадқиқотчи Садоқат Эргашева. – Нафақат адабиётшунос, балки ижодкор сифатида айтишим мумкинки, шоирнинг ижоди такрорланмас, оҳанглари оҳорли, бир шеъри бошқа шеъридан, бир мавзуси бошқасидан тубдан фарқ қилади. Эшқобил Шукурнинг ижоди бир эмас, бир неча илмий ишлар учун асос бўла олади.

[gallery-8158]

Тадбирда сўз олганлар Эшқобил Шукур ижоди, унинг шахсиятига алоҳида тўхталиш баробарида, шоирнинг миллат маънавияти ривожида ўзига хос ўрни борлигини таъкидлади. 

–Эшқобил Шукур ижодининг илк давридаёқ назарга тушиб, 1992 йилда Усмон Носир номидаги мукофотга сазовор бўлди, – дейди вилоят маънавият ва маърифат маркази раҳбари Наргиза Раҳматуллаева. – Шунингдек, 2008 йилда Маҳмуд Қошғарийнинг 1000 йиллиги муносабати билан Туркияда «Туркий дунё туркий тиллар шарафи» мукофоти билан тақдирланган. 2012 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими унвонига сазовор бўлган.  

Унинг ижодий, маърифий-маънавий фаолияти «Олтин қалам» халқаро мукофотига ҳам лойиқ топилган. Шоир жорий 2022 йилда Истанбулда бўлиб ўтган Туркий халқлар шеърияти халқаро фестивалида Бош мукофотни қўлга киритди.

Сурхондарёлик ижодкорнинг қутлуғ юбилейи воҳа бўйлаб кенг нишонланади, адабий учрашувлар, мушоиралар ташкил этилади. Зеро, Эшқобил Шукур шеърлари билан халқ қалбига халқона оҳанглар сизиб кирган, дейиш мумкин.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА