Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эшонободда давлат хизматлари маркази филиали иш бошлади
18:15 / 2020-09-22

Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Эшонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида давлат хизматлари маркази филиали фаолияти йўлга қўйилди.


Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Эшонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида давлат хизматлари маркази филиали фаолияти йўлга қўйилди.

Бир ярим минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган “Тонг юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғинида 2018 йилда туман давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этилган эди. Шу кунгача маҳалла аҳолиси у ёки бу маълумотнома олиш ёки тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ортиқча вақт сарфламасдан, оворагарчиликсиз шу ернинг ўзида давлат хизматларидан фойдаланмоқда. Маълумотларга кўра, ўтган давр мобайнида бу ерда маҳалла аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига 300 дан ортиқ хизмат кўрсатилди.

Эшонобод маҳалласида 3 минг 200 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла аҳолисига қулай шарт-шароит яратиш ҳамда тезкор, шаффоф, юқори сифатли давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида МФЙ биносида давлат хизматлари маркази шоҳобчаси фаолиятини бошлади.

Ушбу филиал зарур мебель, замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминланди. Одамларни рози қилиш, уларнинг юмушини енгиллатишда бу каби филиалларнинг хизмати катта. Шу куни 10 га яқин фуқарога давлат хизматлари кўрсатилди.

photo_2020-09-22_18-14-25.jpg

– Филиалда ташриф буюрувчилар учун яратилган имкониятлар, айниқса ходимларнинг ширин сўзлиги кўнглимизни тоғдек кўтарди. Авваллари бир варақ қоғозни олиш учун олис йўл босиб, туман марказига боришимизга тўғри келарди.

Турли идораларда эшикма-эшик сарсон бўлардик. Оилавий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланамиз. Коронавирус пандемияси сабаб фаолиятимизни тўхтатган эдим. Филиалда 10 дақиқа ичида қайта рўйхатдан ўтиб, фаолиятимизни қайта тикладим, – дейди филиалга ташриф буюрган Сайёра Аҳмедова.

Тезкорлик, осон ва қулай шароит. Бугун ушбу таърифларни юртимизнинг олис ҳудудларида ташкил этилаётган филиалларга нисбатан ҳам қўллашимиз мумкин. Бундай қулайликлардан барча юртдошларимиз мамнун бўлмоқда. Муҳими, бундай филиалларда давлат хизматларидан турли бюрократик тўсиқларсиз, беминнат баҳраманд бўлиш мумкин.