Ёшлар ижодига бағишланган каталог
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ўртасида ташкил этилган «Беш ташаббус – беш имконият» ҳамда «Мустаҳкам оила – юрт таянчи» кўрик танловлари ғолибларини тақдирлашга оид тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур институт ректори Нодирбек Сайфуллаевнинг ташаббуси билан ушбу танловларда ғолиб ва совриндор бўлган талаба-ёшларнинг ижодий ишлари жамланган «Ёш ижодкорлар» номли каталог нашр этилди.
Ушбу каталог институт ёш ижодкорларининг ижодий ишлари жамланган илк каталог сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Келгусида эса республика ва халқаро танловларнинг ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, ўз билим ва иқтидори билан тенгдошларига намуна бўлаётган талаба-ёшларнинг ҳам ижодий асарларини каталог сифатида нашр этиш режалаштирилмоқда.
Танлов ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.