Португалияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U18 ва U23 ёш тоифаларида ўтказилган жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда спортчиларимиз 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан тақдирланди.
U23 ёш тоифасидаги К-1 йўналишида 1000 метр масофага кечган беллашувлар финалида Арина Танатмишева 4 дақиқа 5,97 сония натижа билан маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва терма жамоамиз ҳисобига дастлабки кумуш медални келтирди.
Мазкур ёш тоифасида 5000 метрга микст жуфтлик беллашувларида иштирок этган Миржалол Комилов ва Шоҳсанам Шерзодова кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, 500 метрга C-4 баҳсларида Дилнозахон Рафиқова, Зарина Казакова, Шоҳсанам Шерзодова ҳамда Хонзода Эркиновадан иборат жамоамиз учинчи поғонадан жой олди.
Жорий йилнинг август ойида Италиянинг Милан шаҳрида катталар ўртасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Қувонарлиси, дунё биринчилигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам медаллар учун кураш олиб боради
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА