“Ўзбеккино” Миллий агентлиги “Ёшлар ижодий-тажриба студияси” томонидан “Дебют” ёш киноижодкорларнинг сценарийлар танлови асосида 18 та қисқа метражли фильм ишланмоқда.
Жараён давомида сараланган сценарийларнинг тўлиқ мукаммаллиги кўздан кечирилиб, режиссёрлик сценарийлари ишланди ҳамда қабул қилинган ишларга гуруҳ шаклланишида амалий ёрдам кўрсатилди, - дейди "Ёшлар ижодий-тажриба студияси" директори Азиз Қурбонов. - Ёшлар истеъдодли, янгиликлар ва инновацион фикрлаш доираси юқори. Ишда уларга барча зарур шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиламиз. Энг муҳими, маъноли, савияли фильмлар ишлашимиз керак.
Тасвирга олиш гуруҳларига 19 октябрдан бошлаб фильм суратга олишга рухсат берилган. "Дебют" танлови доирасида “Қовун пишганда”, “Чуқурқишлоқ шамоли”, “Кичкина катта одам”, “Ният — дастлабки муваффақият", "Баҳс", "Тандир", "Рўмол", "Ўлик", "Илинж" каби қисқа метражли фильмлар суратга олинади.
Қисқа метражли фильмларни тасвирга олиш ишлари шу йилнинг декабрида тугатилиши кўзда тутилган.