Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Э.Салиев: Бош қомусимиз нафақат миллий давлатчилик, балки миллий тараққиётимизнинг ҳам энг бирламчи ҳуқуқий асосидир
20:30 / 2021-12-07

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Бош қомусимиз халқимиз иродаси, руҳияти, ижтимоий онги ва маданиятини ўзида акс эттирган Асосий қонунимиз ҳисобланади.

Президентимиз таъбири билан айтганда “Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ҳар томонлама ўрганишимиз, унга изчил амал қилишимиз, асосий қонунимизда мужассам бўлган аждодларимизнинг буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз қалбига сингдиришимиз зарурдир”.

Таъкидланишича, жорий йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланиши ва бу бўйича алоҳида дастур қабул қилиниши амалга ошираётган ислоҳотлар пойдевори бўлди. Бунда, энг асосий устувор йўналиш этиб – ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни иш билан таъминлаш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламига имтиёзли кредитлар бериш, ҳар бир оилани тадбиркор сифатида шакллантириш ҳамда кам таъминланганлик тоифасидан чиқариш белгиланди.

Мазкур вазифалар ижроси бўйича вилоятда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 394 миллиард 900 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, шундан 7 минг 568 та ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга 140 миллиард 800 миллион сўм имтиёзли кредитлар берилди.

Вилоятда ёшлар муаммолари ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

[gallery-4985]

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “5 муҳим ташаббус” лойиҳаси доирасида вилоятда 10 та маданият маркази, 20 та спорт объекти, 9 та рақамли технологиялар ўқув маркази, 23 та кутубхона ва китоб дўконлари фаолияти йўлга қўйилди. Сўнгги 5 йилда 2 минг 301 та тўгараклар ташкил этилиб, 35 минг 520 нафар яқин ёшлар қамраб олинди. 

Муассасаларга 916 та мусиқа ва санъат, 5 минг 866 та спорт инвентарлари, 240 та компьютер жиҳозлари ҳамда 56 минг 352 та адабиёт билан таъминланди. Жиззах шаҳри ва туманларда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестиваллари ташкил этилиб, 420 мингдан ортиқ ёш қамраб олинди.

Тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар 2021 йилнинг ўтган даврида 4 мингтадан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш ҳисобига, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 бараварга ошириш имконини берди. Жорий йилда вилоятда 23 та янги қўшма ва хорижий корхона рўйхатдан ўтказилиб, бугунги кунда фаолият юритаётган ушбу корхоналар сони 221 тадан ошди.

Фуқаролар соғилини сақлаш, хусусан тиббиёт соҳаси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида инвестиция дастури доирасида ўтган беш йил ичида 430 ўринли ва 1 минг 750 қатнов ўрнига эга 89 та объектда 302 миллиард 300 миллион сўмлик қурилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Тез тиббий ёрдам тизимини ислоҳ қилиш натижасида 2017 йилга қадар 43 та махсус тез тиббий ёрдам автомашиналари фаолият юритган бўлса, 2021 йилга келиб уларнинг сони 127 тага етди. Тиббиёт соҳаси моддий-техника базасини ривожлантириш борасида “Саломатлик—3” лойиҳаси доирасида жами 5 миллион 500 минг АҚШ долларлик, бундан ташқари, 20 миллиард 200 миллион сўмлик замонавий тиббий жиҳозлар харид қилинди. Вилоятда республикадаги 22 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг 8 та филиаллари ташкил қилинди.

Вилоят санъат усталари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА