“Эрудит болажон” 175 нафар кичкинтойга ўз бағрини очди
Андижон туманининг Қоратут маҳалласида “Эрудит болажон” давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
[gallery-529]
“ERUDIT GARDEN” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган мазкур лойиҳага 2 миллиард 950 миллион сўм тадбиркорнинг ўз маблағи ва 2 миллиард 800 миллион сўм банк кредити йўналтирилди. Муассаса 175 ўринга мўлжалланган. Бу ерда болажонлар учун инглиз, рус ва корейс тиллари ҳамда компьютер саводхонлиги, гимнастика машғулотлари ташкил этилган.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА