Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ертўлаларда қўзиқорин етиштириш йўлга қўйилмоқда
06:02 / 2022-02-09

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида "MODERN TRADING SERVICE" МЧЖ томонидан биринчилардан бўлиб 3 та объектдаги ертўлада қўзиқорин етиштириш йўлга қўйилди.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Умид Худойқуловнинг таъкидлашича, ҳудуддаги “Аёллар дафтари”га киритилган 8 нафар аёл иш билан таъминланган. Уларга қўзиқорин уруғи етказилиб, меҳнат қилишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.  



Бугунги кунда шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларнинг ертўлаларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳам аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида кенг тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда. Яқин орада бу каби истиқболли лойиҳалар янада кўпаяди. 

ЎзА