Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эртанги кунга қатъий ишонч билан
19:20 / 2016-12-04

Владимир Месамед, Қуддус университетининг Осиё ва Африка мамлакатлари институти профессори (Исроил):

– Икки йил аввал Парламент сайловларида кузатувчи сифатида Ўзбекистонга келган эдим. Икки йилда рўй берган ўзгаришлар менда катта таассурот қолдирди.

Владимир Месамед, Қуддус университетининг Осиё ва Африка мамлакатлари институти профессори (Исроил):

– Икки йил аввал Парламент сайловларида кузатувчи сифатида Ўзбекистонга келган эдим. Икки йилда рўй берган ўзгаришлар менда катта таассурот қолдирди. Жиззах шаҳрини таниёлмай қолдим. Шаҳарга кираверишда барпо этилган замонавий турар-жойлардан иборат янги массивлар, бозорлар, йўллар, ижтимоий иншоотлар – бу тараққиёт суръатининг юқорилигини кўрсатиб турибди.

Жиззах шаҳридаги 22-сайлов участкасида бўлдим. Сайловчиларнинг эркин овоз бериши учун барча шароит яратилган. Овоз бериш жараёни халқаро меъёрлар асосида ташкил этилган. Сайловчилар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ислоҳотлар самарасидан баҳраманд экани туфайли эртанги кунга ишонч билан сайловда фаол иштирок этди. Демократик тамойиллар асосидаги сайловда фуқаролар мамлакат изчил ривожланиш йўлидан боришига ишонмоқда. Бу жуда муҳим.