Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эртамиз бугунимиздан фаровон бўлади
06:25 / 2016-12-04

Фарғона вилоятидаги 980 сайлов участкасида овоз бериш давом этмоқда.

Фарғона вилоятидаги 980 сайлов участкасида овоз бериш давом этмоқда.

Данғара тумани Телиминг қишлоғидаги 66-сайлов участкасида 2 минг 900 дан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. Уларнинг 84 нафари илк бор овоз беради.

Бугун эрта тонгдан участка сайловчилар билан янада гавжум. Давлатимиз мадҳияси янграб, сайловчилар бирин-кетин махсус хоналарда овоз беришни бошлади. Бу ишни миллий ўзлигимизга хос тарзда нуронийлар бошлаб берди.

–Ёшим етмиш бешда, – дейди Эркин ота Назиров. – Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик халқимизнинг энг улуғ бойлиги. Бунинг учун Яратганга беадад шукроналар айтамиз. Президент сайлови эртамизнинг бугундан ҳам фаровон бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

Тошлоқ туманида ҳам 47 сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, 130 мингдан ортиқ сайловчи бугун ўз ҳуқуқларини амалга оширмоқда. Участка сайлов комиссияларининг самарали фаолият кўрсатиши учун барча шароит яратилган. Сайлов участкалари замонавий компьютер ва алоқа воситалари, зарур мебель ҳамда бошқа жиҳозлар, сайловга оид ҳуқуқий адабиёт ва қўлланмалар, турли инфографикалар билан таъминланган. Тиббиёт, она ва бола хоналари ташкил этилган.

Фурқат маҳалла фуқаролар йиғинидаги 523-сайлов участкасида овоз бериш эрта тонгдан кўтаринки кайфиятда бошланди.

–Сайлов участкасига келолмайдиган сайловчиларнинг уйига бориш учун комиссия аъзолари белгиланиб, транспорт ажратилди, кўчма қути билан таъминланди, – дейди участка сайлов комиссияси раиси Иномжон Каримов. – Сайловчилар жуда фаол. Улар қайси номзодга, нима учун овоз бераётганини жуда яхши билади. Мазкур сиёсий тадбир бугунги ва эртанги кунимиз, тараққиётимизда ҳал қилувчи ўрин тутадиган воқеа эканини барча теран ҳис этмоқда.