Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган шоу дастури
16:15 / 2025-05-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида жойлашган Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида мактаб ўқувчилари ва кичкинтой болажонлар эътиборига “Сиз севган эртак қаҳрамонлари” номли театрлаштирилган шоу дастури намойиш этилди. 

Дастур Тошкент шаҳар Навоий театр студияси ижодкорлари жамоаси томонидан ташкил қилинган бўлиб, унда бир қанча қизиқарли намойишлар ўрин олган.

Хусусан, қизиқарли эртак, мультфильм, кинофильм қаҳрамонлари ижросидаги саҳна кўринишлари, ашула ва рақслар, болалар ва уларнинг ота-оналари иштирокидаги викторина ўйинлари, лазер шоу кабилар томошабинларда катта қизиқиш ва яхши таассуротлар қолдирди.  

[gallery-23481]

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА