Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эртага Туркманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади
12:00 / 2023-03-25

Туркманистонда 26 март куни бўлиб ўтадиган навбатдаги Мажлис (парламент) сайловлари олдидан бугун, шанба куни сукунат куни бошланди, деб хабар берди Туркманистон давлат телевидениеси.

25 мартдан сиёсий кучларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳар қандай ташвиқот ишлари олиб бориш тақиқланади. Шу билан бирга, сайлов участкалари биноларидан ташқарида жойлаштирилган ташвиқотдан босма материаллари (варақалар, плакатлар ва бошқалар) овоз бериш куни ҳам ўз ўрнида қолади.

Сайловолди даврда барча номзодларга оммавий ахборот воситаларида ўз дастурларини тарғиб қилиш имкони берилди. Улар давлат телевидениеси ва радиосидан бепул эфир вақтидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Кунлик бепул эфир вақти бир соатдан ошмаган.

26 март куни мамлакат фуқаролари Туркманистон парламентининг 125 нафар депутатини сайлаши керак.  

Туркманистон Сайлов ва  референдумлар комиссияси маълумотига кўра, 258 нафар номзод рўйхатга олинган, уларнинг барчаси сиёсий партиялар вакиллари ҳамда мустақил гуруҳлар томонидан кўрсатилган номзодлардир.  

Шу куни вилоят, район, шаҳар халқ кенгашлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари депутатлари ҳам сайланади.  

Мамлакатда уч миллион 496 минг 475 сайловчи рўйхатга олинган.

ЎзА