Эртага «Тошкент кузи» рейтинг турнирининг ғолиб ва совриндорлари аниқланади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий «Тошкент кузи» рейтинг турнири ниҳоясига етай, деб қолди.
[gallery-25814]
Бугун турнирнинг 8-тури ўйналмоқда. Ўтган 7 та тур натижаларга кўра, Шаҳронбек Каримов, Саййид Усмон Шамсиддин, Муҳаммаддиёр Муҳаммадиллаев, Камолиддин Маъмуров, Худоёр Мараимов, Аҳрор Исломов, Асадбек Қўшоқов, Акром Йўлдошев, Давронбек Шомирзаев каби шахматчилар ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин олишга яқин турибди.
Рейтинг турнирининг ғолиб ва совриндорлари эртага, 21 октябрь куни маълум бўлади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА