Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эртага спортчиларимиз медаллар учун курашади
17:52 / 2021-07-24

Якшанба кунги баҳсларда 11 нафар атлетимиз иштирок этади.

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Токиода бошланган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари қизғин тус олмоқда. Эртага, 25 июль кунги мусобақаларда вакилларимизда бир нечта медалларни қўлга киритиш имконияти бор. Фақат ана шу имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш лозим.

Хусусан, велошоссе бўйича яккалик пойгасида терма жамоамиз аъзоси Ольга Забелинская, дзюдочиларимиздан Сардор Нуриллаев (-66 кг) ҳамда Диёра Келдиёрова (-52 кг), таэквондочи Улуғбек Рашитов (-68 кг), оғир атлетика мусобақаларида Адҳамжон Эргашев (-67 кг) Олимпия ўйинларида шоҳсупага кўтарилиши мумкин.  

Яна бир гуруҳ спортчиларимиз эса саралаш баҳсларида ўз омадларини синаб кўради.

Демак, 25 июль кунги баҳсларда иштирок этадиган спортчилар ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

Велошоссе, соат 09:00 (Тошкент вақти билан)

Ольга Забелинская – яккалик пойга, финал

Спорт гимнастикаси, соат 06:00

Оксана Чусовитина – кўп кураш, саралаш

Академик эшкак эшиш, соат 05:00-09:30

Шаҳбоз Холмирзаев/Собир Сафаралиев – жуфтлик, ўтиш босқичи

Дзюдо, соат 07.00-15.50

Эркаклар (-66 кг): Сардор Нуриллаев – Денис Виеру (Молдова)

Аёллар (-52 кг): Диёра Келдиёрова – Сосорбарам Лхагвасурен (Мўғулистон).

Бокс, аёллар (-51 кг)

Соат 07.00: Турсуной Раҳимова – Сандра Драбик (Польша)

Бокс, эркаклар (-63 кг)

Соат 14.18: Элнур Абдураимов – Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)

Бокс, эркаклар (-81 кг)

Соат 16.42: Дилшод Рўзметов – Эмме Бреннан (Ирландия)

Таэквондо WTF, соат 06:14-15:00

Эркаклар (-68 кг): Улуғбек Рашитов – Сейду Фофана (Мали)

Оғир атлетика, соат 15:50

Эркаклар (-67 кг), финал. Адҳамжон Эргашев.

ЎзА