English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эртага Қозоғистон Мажилиси ва маслиҳатига сайлов бўлиб ўтади
11:57 / 2023-03-18

Бугун, 18 мартда Қозоғистонда эртага Мажилис ва маслаҳатларга бўладиган сайлов олдидан сукут куни бошланди. Шу куни сайлов билан боғлиқ ҳар қандай ташвиқот ишлари олиб бориш тақиқланади, деб хабар берди “Казинформ”.

Сайлов ташвиқоти 18 февраль куни бошланиб, 17 март куни якунланган.  

Сайлов куни участкаларда овоз бериш, агар бошқа тартиб белгиланмаган бўлса, маҳаллий вақт билан соат 07.00дан 20.00гача бўлиб ўтади. Участка сайлов комиссиялари томонидан участкаларда овозларни санаб чиқиш ва овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузиш, агар овоз беришни тугатиш учун бошқа вақт белгиланмаган бўлса, маҳаллий вақт билан соат 20.00да бошланади.  

Парламент Мажилиси 98 депутатдан иборат бўлиб, улардан 29 нафари бир мандатли ҳудудий сайлов округларидан сайланади. Демак, депутатларнинг 70 фоизи партия рўйхати бўйича, 30 фоизи бир мандатли сайлов округларидан сайланади.  

Сайловда еттита сиёсий партия иштирок этади. Булар “AMANAT” партияси, “Auyl” халқ демократик ватанпарварлик партияси, “Respublica” партияси, “Байтақ” партияси, “Ак жол” демократик партияси ва Умумхалқ социал-демократик партия.

ЎзА