Эртага Осиё қиличбозлик конфедерациясининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтади
Пойтахтимиз Осиё қиличбозлик конфедерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов Конгрессига мезбонлик қилади. Ҳар 4 йилда 1 маротаба ташкил этиладиган ушбу тадбирда ташкилотга янги раҳбар сайлаш баробарида қитъамизда ушбу спорт ривожига оид бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинади.
Шу муносабат билан бугун “International” меҳмонхонасида мазкур тадбирга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
[gallery-4208]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА