ФОТОРЕПОРТАЖ
Гандбол бўйича ўтказилаётган мамлакат чемпионати баҳсларининг биринчи давраси ниҳоясига етмоқда.
Кеча куннинг биринчи ярмида пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да аёллар жамоалари навбатдаги учрашувни ўтказди. Баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди: Наманган – РАНЧ (Хоразм) 35:41, Навоий – Тошкент шаҳри 22:31, ОКМК (Тошкент вилояти) – Самарқанд 35:26, Жиззах – РОПСТТМ (Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази) 27:32.
Эркаклар жамоалари ўртасидаги учрашувлар ҳам кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди. Ундаги натижалар билан танишинг: Қўқон давлат университети – Тошкент шаҳар 25:37, Навоий вилояти – “Маъмун” (Хоразм) 18:29, Бухоро давлат университети – Термиз давлат университети 16:31, Қорақалпоғистон Республикаси – ОКМК (Тошкент вилояти) 30:31.
[gallery-27892]
Мамлакат чемпионатининг биринчи давра баҳслари эртага – 28 февраль куни ниҳоясига етади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА