Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эртага “CAFA U-17 Championship 2025” турнири старт олади
18:55 / 2025-05-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун пойтахтимизда “CAFA U-17 Championship 2025” турнири олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган нуфузли турнирда Қирғизистон, Туркманистон, Эрон, Афғонистон ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этмоқда. Жамоалар 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда учрашувларни ўтказади. Барча футбол ўйинлари Тошкент вилоятидаги «Терма жамоалар маркази» стадионида бўлиб ўтади.

[gallery-23530]

Матбуот анжуманида барча футбол жамоаси бош мураббийлари ўйин, футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳақида батафсил тўхтаб ўтдилар. Сўнгра оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан футбол ва унинг атрофидаги муаммолар ҳақида савол-жавоб уюштирилди.

Ўсмирларимиз дастлабки учрашувни эртага Қирғиз Республикаси жамоасига қарши ўтказади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА