Эртага Аъзамов хотирасига ўтказилаётган турнирда сўнгги тур ўйналади
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган 17-халқаро шахмат турнири ниҳоялаб бормоқда.
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ доллари бўлган турнирнинг 9 тури ортда қолди. Натижаларга кўра “А” гуруҳида индонезиялик Сусанто Мегаранто 9 имкониятдан 7,5 очко тўплаган ҳолда гуруҳда якка пешқадам бўлиб турибди. “Б” гуруҳида эса ҳамюртимиз Ҳадиятилло Муҳамедовга тенг келадигани топилмади. Унинг ҳисобида 8 та очко бор.
Ғолиб ва совриндорлар номи эртага, 3 апрель куни маълум бўлади.
[gallery-16739]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА