Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эрта аниқла – ҳаётни сақла!”
10:05 / 2025-10-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб миллионлаб аёллар кўкрак бези саратонига чалинади. Бу касалликнинг энг хавфли жиҳати — унинг кеч босқичда аниқланишидир. Шу сабабли октябрь ойи халқаро миқёсда “Кўкрак бези саратонига қарши курашиш ойлиги” сифатида белгиланган. “Адолат” СДП ташаббуси билан ташкил қилинаётган “Эрта аниқла — ҳаётни сақла!” шиори остидаги акция эса эрта ташхислаш ва касалликни жиловлашга ҳисса қўшяпти.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиали ҳамда “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирларида шифокорлар, партия фаоллари, тиббиёт мутахассислари, онкологик касалликни енгган аёллар ҳамда кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда.

[gallery-25917]

Ҳозирда Фарғона вилоят бўйича 14 минг 250 нафар киши онкологик касалликлар бўйича рўйхатга олинган. Улар орасида 2 минг 769 нафар аёл кўкрак бези саратонига чалинган. Бу кўрсаткичнинг ўзиёқ муаммонинг кўламини англатади, аммо профилактика ишлари кучайгани, замонавий даволаш усуллари ва онкологик хизматнинг сифат жиҳатдан яхшиланиши туфайли кўплаб беморлар соғайиб, ҳаётга қайтмоқда.

Маммография — бугунги кунда кўкрак бези саратонини илк босқичда аниқлай оладиган энг ишончли скрининг усули ҳисобланади. Шу боис аҳоли ўртасида унинг аҳамиятини тушунтириш ва кенг қўллаш  айни зарурат. Фарғона вилоятида ушбу қурилма ёрдамида жорий йил бошидан буён 6 100 нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўриклар жараёнида илк босқичдаги саратон белгилари аниқланган ҳолатлар бўйича беморлар махсус шифокорлар назоратига олинди ва даволаш ишларига йўналтирилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА