Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентда:
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизмати кўрсатилишини ташкил этиш тартиби;
ерости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун бурғи қудуқларида ва булоқлар каптажида сув сарфини ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби;
ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олиш тартиб белгилаб берилган.
Регламентга мувофиқ давлат хизмати кўрсатиш давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали жорий этилади.
Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ҳамда мониторинг ўрнатилади.
Ушбу қарор билан тасдиқланган Регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чоралари қўлланилади.
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
ЎзА