Эроннинг йирик шаҳарларида ҳаво рекорд даражада айниди
Эроннинг Теҳрон, Машҳад, Исфаҳон ва Хузистон музофоти бир неча шаҳрида ҳаво сифати ўта ёмонлигича қолмоқда, табиийки айни ҳолат инсонлар соғлиги учун жиддий хавф туғдирмоқда. Мамлакатда ҳаво бузилиши ортидан юз бераётган кунлик ўлим сони 161 кишига етди.
Мутахассислар инқирозни саноат ифлосланиш манбалари устидан изчил назорат йўқлиги билан боғламоқда.
Эрон метеорология ташкилоти ноқулай вазият декабрь ойи охиригача давом этишини башорат қилмоқда.
Ҳукумат муаммога барқарор ечим топа олмаяпти, деб ёзган "Iran International" нашри.
С.Раҳимов, ЎзА