French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эроннинг янги Олий Раҳбари жароҳат олдими?
12:42 / 2026-03-10

Эрон давлат телевидениеси мамлакатнинг янги Олий Раҳбари Мўжтабо Ҳумонаий ҳарбий ҳужум натижасида жароҳат олганини маълум қилди. Бу ҳақда "Iran International" нашри ҳам ёзди.

Телебошловчи Ҳумонаийни таърифлашда "жонбоз" иборасини ишлатган. Эрон сиёсий атамашунослигида бу сўз одатда душман зарбасини қабул қилиш натижасида тан жароҳати олган шахсга нисбатан қўлланади. Демак раҳбар мамлакатда давом этаётган ҳарбий амалиёт чоғи шикастланган бўлиши мумкин.

Хабар қилинишича, ҳодиса "Рамазон уруши" даврида юз берган. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушини шундай номлаган.

Ҳозирча расмий манбалар жароҳат қай даражада жиддийлиги ёки бошқа тафсилотлар ҳақида ахборот бермаган. Олий раҳбарнинг саломатлиги ва хавфсизлиги бўйича ҳам аниқ маълумот мавжуд эмас.

Ф. Яхшибоева, ЎзА