Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эроннинг ядровий дастурига доир Вена музокарасида танаффус
14:30 / 2022-03-12

Эрон томони мамлакатнинг ядровий дастурига доир Вена музокарасида танаффус қилинишини маъқуллади.

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Саид Хатибзода ижтимоий тармоқ орқали “Вена музокарасидаги танаффус мулоқотнинг якуний босқичига янгича шижоат бағишлаши лозим”, дея таъкидлади.

Дипломат қўшимча қилишича, томонлар музокара муваффақиятли чиқишига интилмоқда.

“Ҳеч қандай ташқи омил келишувга эришиш бўйича ҳаракатимизга халақит бера олмайди”, деди Эрон ҳукумати вакили.

Аввалроқ Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель ядровий дастур бўйича Венадаги музокарани маълум муддатга тўхтатиш кераклигини айтган. Унингча, танаффус ташқи омиллар туфайли зарур.