Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эронлик тадбиркор Навоийда деҳқончиликни ривожлантирмоқчи
15:13 / 2021-10-20

Навоий вилояти Кармана тумани Давлат хизматлари маркази томонидан эронлик Ҳажи Амирхони Меҳршод Маъсудга экстерреториал хизмат кўрсатилиб, "CAS PIAN AGRO" маъсулияти чекланган жамият шаклдаги хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.

– Биз Навоий вилоятининг Конимех, Нурота ва Хатирчи туманларида бўлдик, – дейди Ҳажи Амирхони Меҳршод Маъсуд. – Саромоядор шерикларимиз билан келишган ҳолда Хатирчи туманида деҳқончилик қилмоқчимиз. Бу ҳудуд ери унумдор, тупроғи деҳқончилик қилиш учун қулай. Биз томчилаб суғориш йўли билан сабзавот экинлари етиштиришни режалаштираяпмиз. Қисқа вақт ичида корхонамизни рўйхатдан ўтказдик.  

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, вилоятда тизим реестридаги юридик корхоналар сони 31 минг 400 тани ташкил этиб, уларнинг 183 таси хорижий сармоядорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган корхоналардир. Жорий йилнинг 9 ойида 3664 та юридик, 3451 та жисмоний тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган. Уларнинг 8 таси хорижий корхона ҳисобланади.

 

Абдували Бўриев, ЎзА