French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эронга қарши уруш АҚШдан кўра Европа ва Осиё иқтисодиётига жиддий зарба бермоқда
19:14 / 2026-03-09

АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий амалиёти туфайли Америкага нисбатан Европа ва Осиё мамлакатлари кўпроқ иқтисодий зарар кўрмоқда, деб ёзди “The Washington Post”.

Мақолада урушдан келиб чиқадиган иқтисодий йўқотиш асосан Ҳурмуз бўғозидан ўтадиган газ ва нефть таъминоти узилиши чўзилиши билан боғлиқлиги таъкидланган. Яъни, можаро туфайли “Дубайдаги бир неча халқаро аэропорт ёпилиб, ҳаво орқали ташилаётган халқаро юк ҳажми қарийб бешдан бир қисмга камайди, истеъмол электроникаси, фармацевтика ва қимматбаҳо металлар таъминоти узилди”.

Нашр Сан-Францискода жойлашган “Flexport” логистика компанияси бош директори Райан Петерсеннинг ҳисоботига таяниб хабар беришича, можаро бошлангандан бери Осиёдан Европага ҳаво юк ташуви 45 фоиз қимматлашган. “Уруш бу икки қитъа иқтисодиётига Қўшма Штатларга қараганда кўпроқ ва тезроқ зарба бермоқда” дея таъкидлаган Петерсен.

С.Раҳимов, ЎзА