Эронда зафар қучган таэквондочиларимиз тантанали кутиб олинди
Хабар берганимиздек, пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган Осиё таэквондо федерацияси президенти кубогида муваффақиятли иштирок этди.
Теҳронда кечган шиддатли баҳсларда матонатли спортчиларимиз 2 тв олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Эрондаги халқаро мусобақада зафар қучган пара таэквондочиларимиз бугун 17 март тонгда юртимизга қайтиб келишди.
Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси вакиллари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, спорт жамоатчилиги вакиллари тантанали кутиб олишди.
ЎзА