Эронда йирик олтин кони топилди
Эрон расмийлари мамлакат шарқида йирик олтин кони топилганини маълум қилмоқда. Гап Жанубий Хуросонда жойлашган “Шадан” олтин кони ҳақида бормоқда.
Таъкидланишича, коннинг тасдиқланган захиралари 61 миллион тоннага баҳоланган. Шундан 7,95 миллион тоннаси олтин сақловчи оксид рудаси, қолган 53,1 миллион тоннаси эса олтин сақловчи сульфид рудасидан иборат.
Бу рақамлар “Шадан” конини ўлканинг энг йирик олтин конлари қаторига қўшади, дейилади хабарда.
С.Раҳимов, ЎзА