Эронда сув тошқинлари бир ҳафтадан бўён тўхтамаяпти
Эроннинг учта вилоятида юз берган кучли сув тошқини натижасида саккиз киши нобуд бўлган, яна икки киши бедарак йўқолган, деб баёнот берди Эрон Қизил Яримой жамиятининг расмий вакили Муҳаммад Ҳасан Кусийан.
"Сув тошқинлари туфайли Шарқий Озарбайжон, Ғарбий Озарбайжон, Теҳрон, Зенжан, Семнан, Казвин, Курдистон, Керман, Мазандаран ва Хормозганда қутқарув ишлари олиб борилмоқда", - дейилади ISNA агентлигининг Кусийан берган маълумотларга таяниб тарқатган хабарида.
Бундан ташқари, Казвинда икки киши бадарак йўқолган, уни қидириш давом этмоқда.
"Жами 978 киши қутқарилган, уларнинг уч нафари жароҳат олган ва касалхонага етказилган", - деди Кусийан.