Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эронда Озарбайжон элчихонасида содир этилган теракт ташкилотчиси судланди
20:48 / 2024-01-28

Теҳронда Озарбайжон элчихонасига ҳужум қилган Ясин Ҳусайнзода устидан суд бўлиб ўтди, деб хабар қилди “Тренд” Эрон ОАВга таяниб.

Суд мажлисида Озарбайжон элчихонасининг бир неча дипломати ҳам қатнашган.

Дастлаб прокурор вакили айблов хулосасини ўқиб эшиттирди. Қарорга кўра, Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилган шахс элчихона биносида Озарбайжон фуқароларидан бирини ўқ отар қуролдан фойдаланган ҳолда қасддан ўлдириш, элчихонадаги яна икки дипломатни яралаш, Калашников автомати ва тўппончасини ноқонуний сақлаш ҳамда жамоат тартибини бузишда айбланмоқда.

Айблов хулосаси эълон қилингач, судланувчи ва унинг адвокати ҳимоя нутқини сўзлади.

Судья жиноят ишини кўриб чиқиш якунланганини, суд раиси эса қонунда белгиланган муддатда қарор чиқарилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 27 январь куни Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қарши террор хуружи содир этилган. Ҳодиса оқибатида элчихонанинг бир ходими ҳалок бўлиб, икки нафари яраланганди.