Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эронда оммавий намойишлар давом этмоқда
10:35 / 2026-01-06

Эронда миллий валюта қадрининг кескин тушиб кетиши ортидан бошланган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Таъкидланишича, мазкур митингларда сўнгги тўққиз кун ичида камида 35 киши ҳалок бўлган, 1200 дан зиёд фуқаро ҳибсга олинган.

“Human Rights Activists in Iran” ва “HRANA” маълумотларига кўра, декабрь ойи охиридан бери норозилик чиқишлари мамлакатнинг 27 вилоятидаги 88 шаҳар ва аҳоли пунктларини қамраб олган.

Теҳрондаги марказий бозорда савдогарларнинг иш ташлаши билан бошланган намойишлар 28 декабрдан бери давом этмоқда. 29 декабрь куни Эрон миллий валютаси – риал курси энг паст даража қайд этган. Жаҳон банки маълумотларига кўра, октябрь ойида Эронда озиқ-овқат инфляцияси 64 фоиздан ошган.

Д.Ҳакимов, ЎзА