Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эронда одоб-ахлоқ полицияси қайта иш бошлади
10:05 / 2023-07-17

Эрон одоб-ахлоқ полицияси 2022 йил сентябрь ойида ҳижобни “нотўғри” кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли Махса Аминийнинг ўлими билан боғлиқ норозилик намойишлари туфайли юзага келган танаффусдан сўнг кўчаларга қайтди.

Ўша воқеадан сўнг одоб-ахлоқ полицияси фақат вақти-вақти билан кўчаларда патруллик қилаётганини кўриш мумкин эди. Декабрь ойида эса, ҳатто, ушбу маҳкама тарқатиб юборилгани ҳақида хабар берилди. Кейинроқ бу ахборотни “Associated Press” агентлиги рад этди.

Полиция матбуот котиби, генерал Саид Мунтазирулмаҳдий кеча маълум қилишича, одоб-ахлоқ полицияси жамоат жойларида ҳижобсиз юрган аёлларни аввал огоҳлантириб, сўнг қўлга олишда давом эта бошланган.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Теҳрон кўчаларида эркак ва аёллардан иборат полиция таркиби назорат олиб бораётгани кузатилмоқда.