Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эронда намойишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди
12:54 / 2022-10-03

Эрон парламенти мамлакатдаги норозилик намойишлари билан боғлиқ вазият юзасидан ёпиқ йиғилиш ўтказди, дея хабар берди IRNA агентлиги.

Ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий парламент аъзоларига мамлакатда сўнгги ҳафталарда содир бўлган воқеалар юзасидан ҳисобот тақдим этган. Эрон полицияси бошлиғи, бригада генерали Ҳусайн Аштарий ҳам чиқиш қилган.

Гап 30 сентябрь куни Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балужистон вилоятида жойлашган Зоҳидон шаҳри полиция бўлимига уюштирилган ҳужум ҳақида кетган. Маълум қилинишича, фавқулодда ҳодисалар туфайли 19 киши, жумладан, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маҳаллий разведка бўлими раҳбари ҳам ҳалок бўлган.