Эронда коронавирусдан қанча врач ва санитарлар вафот этгани маълум қилинди
Камида 140 нафар врач ва санитарлар коронавирус туфайли вафот этди, деб маълум қилди Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Сима Садат Лари.
Камида 140 нафар врач ва санитарлар коронавирус туфайли вафот этди, деб маълум қилди Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Сима Садат Лари.
«Тахминан беш ойдан буён мамлакатимиз пандемия билан бирга яшамоқда. Шифокорларимиз назоратни қўлга олиш учун бор кучларини сарфламоқда. Улар касалларни даволашда жонбозлик кўрсатишмоқда. Ушбу шарафли вазифани бажараётган беш мингдан зиёд врач ва санитарлар коронавирусга чалинган. Минг афсуски, уларнинг 140 нафари жонини фидо қилди», - деди у IRINN телеканалида чиқиш қилиб.
Хабарда таъкидланишича, мамлакат коронавируснинг иккинчи тўлқинини бошдан кечирмоқда. Ҳозиргача мамлакатда 264,6 минг киши коронавирусга чалинган, уларнинг 13,4 минги вафот этган.