Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эронда энг йирик уран конини ўзлаштиришга киришилди
11:24 / 2023-02-07

Эрон атомшунослари мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Язд провинциясининг Бафк ҳудудида жойлашган энг катта уран конини ўзлаштиришни бошлади, деб хабар тарқатди Fars агентлиги.

"Тахминий баҳолаш натижаларига кўра, мазкур конда 650 тонна металл уран  ва  4 минг 600 тонна металл молибден бор", – дейилади агентлик берган хабарда.  

Хабарда айтилишича, душанба куни конни ўзлаштириш ишларини бошлашга бағишланган маросим бўлиб ўтган, унда Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари (ОАЭИ) Муҳаммад Эсламий иштирок этган.