Эронда БААга тегишли нефть танкери қўлга олинди
Панама байроғи остида сузаётган БААга тегишли нефть танкери Эроннинг Бандар-э-Жеск портидан тахминан 95 километр шимоли-ғарбда “ушланди”, деб хабар тарқатди “Reuters” ахборот агентлиги Британиянинг “Ambrey” денгиз хавфсизлиги фирмасига таяниб.
“Ambrey” вакилининг айтишича, кема “эгаллаб олингани” ҳақида шошилинч хабар юборилган.
С.Раҳимов, ЎзА