Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон ядро сари юряптими?
11:40 / 2025-07-03

Кеча парламентда янги қонун лойиҳаси қабул қилгач, Эрон ҳукумати Атом энергияси бўйича халқаро агентлик – МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатди.

"Euronews" хабарига кўра, ўтган ҳафта мазкур нуфузли халқаро ташкилотга қарши ҳаракат бир овоздан қўллаб-қувватлангани  Президент Масъуд Пезешкиённи шундай қарор қилишга ундади.

Таклифни Қўриқчилар кенгаши ҳам тасдиқлаган. Шундан сўнг Миллий хавфсизлик олий кенгашига лойиҳа ва қонун ижросини назорат қилиш вазифаси юкланди.

Барак Обама президентлиги даврида – 2015 йил Эрон ва жаҳоннинг етакчи давлатлари ўртасида имзоланган ядровий келишув Теҳронга уранни 3,67 фоизгача бойитиш имконини берди. Бу атом электр станциясини ёнилғи билан таъминлаш учун етарли, аммо қурол даражасидаги зарурий 90 фоизлик чегарадан анча паст.

Шунингдек, ҳужжат таъсирида мамлакатнинг уран захираси кескин қисқарди, центрифугадан фойдаланиш чекланди. Қўшимча шарт туфайли Теҳрон муайян талабларга риоя этишини назорат қилиш МАГАТЭ зиммасига юкланди.

Айни пайт тузилма Бош директори Рафаэль Гросси Эрон "бир неча ой ичида" уранни бойитиш бўйича қайта иш бошлаши мумкинлигини айтди.

– Имконият бор: Эрон бир неча ой ичида тизимли ва бойитилган уран ишлаб чиқарадиган каскад центрифугаларига эга бўла олади, – деди мулозим.

Эслатиб ўтамиз, 22 июнь куни АҚШ Исроил билан бирга Эроннинг Фордо, Натанз ва Исфахондаги уч ядровий объектига кетма-кет ҳужум уюштирди. Трамп нишонлар бутунлай йўқ қилингани, ядро дастур кўп йиллар ортга сурилганини даъво қилди.

Мусулмон Зиё, ЎзА