Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон ядро дастури бўйича келишишга тайёр
12:06 / 2025-07-21

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мамлакат Франция, Германия ва Буюк Британия билан ядро дастури бўйича музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини маълум қилди. Унинг айтишича, томонлар учрашув санасини белгилаш устида ишламоқда.

Бу ташаббус Теҳрон ва Ғарб ўртасидаги кескинликни юмшатиш йўлида муҳим қадам сифатида кўрилмоқда. Музокараларнинг қайта тикланиши яқинда Исроил ва АҚШ томонидан Эрондаги ядро объектларига уюштирилган ҳужумлар ҳамда унга нисбатан санкциялар қайта жорий этилиши ҳақидаги таҳдидлар ортидан илгари сурилмоқда.

Ароқчи шунингдек, АҚШ билан ҳам “келишиб олиш”га тайёр эканини билдирган, бироқ бу фақат Теҳронга қарши ҳарбий ҳужумлар такрорланмаслиги кафолатлангандагина мумкинлигини таъкидлаган.

Мусулмон Зиё, ЎзА