Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон ва Саудия дипломатик муносабатни тиклади
19:25 / 2023-03-13

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида етти йиллик танаффусдан сўнг дипломатик муносабат тикланди. Томонлар икки ой ичида тегишли дипломатик ваколатхоналар очишни режалаштиришди.

Пекинда бўлиб ўтган Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний ва Саудия Арабистони миллий хавфсизлик бўйича давлат вазири Мусаид ибн Муҳаммад ал-Айбан ўртасидаги учрашув якунида  уч томонлама баённома имзоланди. Ҳужжатда қайд этилишича, “мамлакатлар суверенитет ва бир-бирининг ички ишига аралашмаслик тамойилига содиқ қолиб, савдо, иқтисодиёт, маданият, фан ва техника  соҳаларида ҳамкорликни тиклаш ниятида”.    

Г. Абдуллаева, ЎзА