Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон ва Россия ўртасидаги ўзаро виза тартиби соддалаштирилмоқда
12:14 / 2021-06-07

Эрон туризм, маданий мерос ва ҳунармандчилик вазири Али Асқар Мунисан ўзаро якка тартибдаги сайёҳлик гуруҳларига берилувчи визани бекор қилиш бўйича келишувни имзолаш учун Москвага боради.

Эрон туризм, маданий мерос ва ҳунармандчилик вазири Али Асқар Мунисан ўзаро якка тартибдаги сайёҳлик гуруҳларига берилувчи визани бекор қилиш бўйича келишувни имзолаш учун Москвага боради.  

Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий бу ҳақда “Facebook” орқали маълум қилди, дейилади “РИА Новости” хабарида.  

Маълумотда “Ҳужжатга кўра, икки давлат сайёҳлари Эрон ва Россияга рўйхатдан ўтган сайёҳлик компаниялари орқали борадиган бўлади”, дейилган.  

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда икки давлат ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Жавод Зариф ўзаро виза тартибини соддалаштириш бўйича протоколни имзолаганди.