French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон ва Россия Хитойга нефть сотишда рақобатчими?
15:28 / 2026-02-26

Ҳиндистон Россия ва Эрондан нефть сотиб олишни камайтиргач, Москва ва Теҳрон ушбу маҳсулотга сезиларли чегирма таклиф қила бошлади. Шу тариқа икки давлат ўртасида хитойлик харидорлар учун рақобат пайдо бўлди. Норвегиянинг “Rystad Energy” таҳлил компанияси маълумотига кўра, Ҳиндистон РФ нефти импортини 40 фоиз камайтириб, кунлик кўрсаткични 600 000 баррелга туширди.

Хитой эса тўлиқ ўзлаштиришга улгуролмаётгани сабабли, Осиё сув ҳудудида нефть тўпланиб қоляпти. Сотилмаётган хом ашё ҳисобига эса Россия ва Эроннинг имконияти чегараланиб қоляпти. Кремль аллақачон ишлаб чиқаришни камайтиришга мажбур бўлди. Бу ҳолат Украина билан уруш учун маблағ ажратилишига таъсир қилмоқда. Шу билан бирга, Эрон Қўшма Штатларнинг ҳужумига тайёргарлик кўриш учун иложи борича нефть савдосини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

“Bloomberg” агентлиги ёзишича, Эрон ва РФ рақобатида руслар устунлик қилмоқда. Россия томонидан Хитой портларига етказиб бериш 1-18 февраль мобайнида кунига 2,09 миллион баррелгача кўтарилди. Бу январь ойига нисбатан тахминан 20 фоиз, ўтган йил декабрь ойига нисбатан эса қарийб 1,5 баробар кўп. Эрон эса бу йил ХХРга ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тахминан 12 фоиз кам, кунига ўртача 1,2 миллион баррель нефть экспорт қилган.  

С.Раҳимов, ЎзА