French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон ва Индонезия масофавий роботли жарроҳлик марказини очади
11:41 / 2024-01-04

“ИРНА” ахборот агентлигининг маълум қилишича, Индонезиянинг Макассар шаҳрида “Индонезия-Эрон масофавий роботли жарроҳлик маркази” ташкил этилади. Бу ҳақда Эроннинг фан ва технологиялар бўйича вице-президенти ва Индонезия соғлиқни сақлаш вазири якшанба куни видеоконференция орқали бўлиб ўтган учрашувда келишиб олди.

Марказни яратишда бир томондан Теҳрон тиббиёт университетининг фан ва технологиялар бўйича вице-президенти идораси, Эроннинг “Noavaran Sina Robotics” компанияси, иккинчи томондан Индонезия Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хасануддин университети ва “Indopharma” ҳамкорлик қилади.