Эрон ва ЕИ вакиллари ядровий келишув масаласини муҳокама қилишди
Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдоллахиян Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель билан телефон орқали мулоқот қилди.
Томонлар Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (СВПД)ни тиклаш истиқболларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Эрон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Абдоллахиян Европа дипломатияси раҳбарини Теҳрон конструктив музокараларга тайёр ва ҳали ҳам Вашингтон билан келишувга эришишдан манфаатдор эканлигига ишонтирди. Бундан ташқари, вазирнинг айтишича, Эрон атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан техник ҳамкорлик келишувлари бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда давом этмоқда.
Боррель, ўз навбатида, ЕИ Вена музокаралари иштирокчилари якуний келишувга эришмагунча зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишини таъкидлади. У, шунингдек, Эрон ядровий келишувининг тикланиши истиқболларига ишончи борлигини қайд этди.
ЎзА