Эрон ва АҚШ маҳбусларни алмашишга келишиб олди
Эрон ва АҚШ маҳбусларни алмашишга келишди, Теҳрон шунингдек, гуманитар мақсадларда фойдаланиш учун аввал музлатиб қўйилган 6 миллиард долларлик активларини ҳам қайтариб оладиган бўлди, деб хабар тарқатди New York Times газетаси хабардор манбаларга таяниб.
“Битим шартига кўра, Эрон нефть экспортидан орттирган ушбу 6 миллиард долларлик маблағни гуманитар мақсадларга ишлатади”, – дейилади мақолада.
Бундан ташқари, мазкур битимни амалга оширишга қаратилган биринчи қадам сифатида Теҳрон АҚШ ва Эрон фуқаролигига эга беш кишини қамоқдан озод қилган. Улар шу вақтгача жосусликда айбланиб уй қамоғида сақланаётган эди, дейилади хабарда.