French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон ва АҚШ Женевада музокара ўтказади
16:56 / 2026-02-23

Жорий йилнинг 26 февраль куни Женева шаҳрида Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасида Теҳрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг учинчи раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўмон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдий маълум қилди.

– АҚШ-Эрон музокаралари пайшанба куни Женевада бўлиб ўтиши режалаштирилганини тасдиқлашдан мамнунман, ижобий натижа билан келишувни якунлаш йўлида кейинги қадамни босиб ўтиш керак, -деб ёзди сиёсатчи ўз саҳифасида.                                               

Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасида музокараларнинг биринчи раунди 6 февралда Ўмонда, иккинчи раунди эса 17 февраль куни Женевада бўлиб ўтган эди.                                                                            

Г.Сатторова, ЎзА