Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон узоқ масофага уча оладиган ракета синовини ўтказди
14:16 / 2025-12-08

Эрон Ислом Республикаси денгиз адмирали Алиризо Тангсири ўлкада 1375 километрдан ортиқ масофага мўлжалланган маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган ракета синови муваффақиятли кечгани ҳақида маълум қилди.

У ракетани “ноёб имкониятларга эга”, дея таърифлаган.

Давлат телевидениесига берган интервьюсида Тангсири яқинда Форс кўрфази ва Ҳормуз бўғозида ўтказилган машқлар пайтида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) янги мудофаа ва ҳужум ракеталарини, жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган юқори аниқликдаги баллистик тизимларни намойиш этганини таъкидлади.

Эрон қуролларининг Ғарб денгиз кемаларига қарши туриш қобилияти ҳақидаги саволларга жавобан, у мамлакат кучлари кўрфаздаги вазиятни “тўлиқ назорат қилаётганини”, жумладан, Америка кемаларини дронлар ёрдамида кузатиб бораётганини айтди. 

Тангсири бундай кемаларга яқинлашишнинг иложи йўқлиги ҳақидаги даъволар “нотўғри” эканлигини таъкидлаб, Эрон кемалари баъзан уларга сигнал берганини қўшимча қилди.

С.Раҳимов, ЎзА